16.07.2024 12:20
2362
Теглар
«Монако»га ўтиши ҳал бўлган Микаутадзе сўнгги лаҳзада қарорини ўзгартириб, «Лион»ни танлади

Жорж Микаутадзе «Монако»га ўтмайди.

L'Equipe нашрининг хабар беришича, «Мец» форвардни 20 миллион евро ва яна 5 миллион бонусга сотишга рози бўлган, бироқ футболчининг ўзи монегасклар сафига ўтишни истамаган.

Грузия миллий жамоасининг 23 ёшли ҳужумчиси ўзи тарбияланган «Лион» билан тезда келишувга эришди. Шартнома 5 йилга мўлжалланади ва футболчининг маоши ўтган мавсумда унга эгалик қилган «Аякс»дагидан бироз юқорироқ бўлади.

«Лион» энди «Мец» билан келишиб олиши керак. Клуб Микаутадзенинг собиқ жамоасига қўшилиш истаги нархни туширишга ёрдам беришига умид қилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар