16.07.2024 18:11
1042
Теглар
Менян, Уокер, Салиба, Мусиала – УЕФА Евро-2024 рамзий жамоасини эълон қилди

УЕФА расмий сайти Евро-2024 якунларига кўра, турнир рамзий жамоасини эълон қилди.

Рамзий жамоа УЕФА кузатувчилари таҳлили асосида тузилган. Ўйинчилар рўйхатини тузишда футболчиларнинг индивидуал ҳаракатлари ва жамоадаги таъсири инобатга олинган.

УЕФА талқинига кўра, Евро-2024 рамзий жамоаси:

Дарвозабон: Майк Меньян (Франция);

Ҳимоячилар: Кайл Уокер (Англия), Вильям Салиба (Франция), Мануэль Аканджи (Швейцария), Марк Кукурелья (Испания);

Яримҳимоячилар: Родри, Дани Ольмо, Фабиан Руис (барчаси – Испания);

Ҳужумчилар: Жамал Мусиала (Германия), Нико Уильямс, Ламин Ямаль (иккиси ҳам – Испания).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар