16.07.2024 21:35
1059
Теглар
Гринвуд «МЮ»дан «Марсел»га ўтишга яқин

«МЮ» ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, англиялик футболчи «Марсел»га ўтмоқда. Француз клуби Гринвуднинг трансфери бўйича «Манчестер Юнайтед» билан келишувга эришган. Марселликлар 22 ёшли англиялик ҳужумчи учун 30 миллион евродан кўпроқ пул тўлайди. Дастлабки тўлов 27,6 млн еврони ташкил қилса, «МЮ» яна 4 миллион евро бонусга эга чиқиши мумкин бўлади.

Футболчи тез орада Францияга етиб келиб, шартнома имзолаши кутилмоқда.

Маълумот учун, Гринвуд 2023/24 йилги мавсумни ижара асосида «Хетафе»да ўтказиб, Ла Лигадаги 33 ўйинда 8та гол ва 6та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар