16.07.2024 15:35
3257
«Францияда ўйнашади, аммо уларнинг барчаси Анголадан» — Аргентина футболчилари ғалабани нишолаш чоғида франциялик ўйинчиларни ҳақоратлашди

Аргентина миллий жамоаси футболчилари франциялик ўйинчилар ҳақида ҳақоратомуз ашула айтишди.

Лионел Скалони бошчилигидаги жамоа финалда Колумбияни мағлуб этиб (1:0), 2024 йилги Америка кубогини қўлга киритди.

Қўшиқ матни қуйидагича:  «Эшитинг, тарқатинг. Улар Франция миллий жамоасида ўйнашади, бироқ уларнинг барчаси Анголадан. Уларнинг оналари нигериялик, оталари камерунлик, лекин паспортларида «француз» деб ёзилган». 

Видео Аргентина миллий жамоаси ва «Челси» яримҳимоячиси Энцо Фернандеснинг жонли эфирида кўрилган. Футболчи тезда трансляцияни тўхтатган. 

Эслатиб ўтамиз, Аргентина ЖЧ-2022 финалида Францияни (3:3, пеналтилар бўйича — 4:2) мағлуб этган. Ўшанда аргентиналик мухлислар Франция ҳақида худди шундай ҳақоратли қўшиқни жонли равишда куйлашганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар