16.07.2024 22:26
2500
Теглар
Беллингҳем Саутгейтнинг истеъфоси ҳақида: «Гарет – Англия тарихидаги энг яхши мураббийлардан бири. Бирга ишлаш мен учун шараф эди»

Жуд Беллингҳем Гарет Саутгейтнинг Англия миллий жамоасидан истеъфога чиқарилиши ҳақида муносабат билдирди.

«Гарет ва унинг мураббийлар штабига ажойиб хотиралар учун миннатдорчилик билдираман. Ўз ишига содиқ бўлган мураббий қўл остида тўп суриш, бирга ишлаш мен учун шараф эди.

Гарет – Англия тарихидаги энг яхши мураббийлардан бири ва шу билан бирга ажойиб инсон. Барчаси учун раҳмат, кейинги мураббийлик фаолиятга омад тилаб қоламан, мураббий!», - дея ёзади англиялик яримҳимоячи.

Маълумот учун, бугун, 16 июл куни истеъфога чиқарилган Гарет Саутгейт 2016 йилда бош мураббий этиб тайинланганди. Англия унинг бошқарувидаги 102 ўйинда 64та ғалабага эришган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар