16.07.2024 10:25
1146
Теглар
«Барса» бу йилги Гампер кубогида «Монако» билан ўйнайди

Жоан Гампер кубоги учун «Барселона» ва «Монако» майдонга тушишади. 

Ўйин 12 август куни Люис Компанис номидаги Олимпия стадионида бўлиб ўтади.

Бу Ҳанс Дитер-Фликнинг «Барселона» бош мураббийи сифатидаги биринчи уй ўйини бўлади.

Гампер кубоги Каталония клубининг 17 август куни бўлиб ўтадиган Ла Лига 1-тури доирасида «Валенсия»га қарши сафар баҳси олдидан мавсумолди машғулотларининг сўнгги ўйини бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар