16.07.2024 16:28
1509
Теглар
«Ан Наср» Эдерсон учун 30 млн евро таклиф қилди, «Сити» кўпроқ сўраяпти

«Ан Наср» Эдерсон учун «Манчестер Сити»га 30 млн евро таклиф қилди.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Саудия клуби «шаҳарликлар»га дарвозабон трансфери борасида дастлабки таклиф билан чиққан.

Манкунианликлар таклифни қабул қилишмади, чунки улар Эдерсоннинг кетиши учун камида 50 млн евро талаб қилишмоқда.

Бразилия миллий жамоаси 30 ёшли посбони Саудия чемпионатига ўтишга рози, энди ҳаммаси клубларга боғлиқ бўлади.

Ўтган мавсумда дарвозабон АПЛда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 13 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар