Ўзбекистон олимпия жамоасининг ўртоқлик баҳсидаги рақиби ўзгарди
Ўзбекистон Олимпия миллий жамоаси Париж-2024 олдидан Франциянинг Ницца шаҳрида сўнгги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда.
Бугун, 15 июл куни Темур Кападзе шогирдлари Гвинеяга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши режалаштирилганди. ЎФА матбуот хизматининг хабар беришича, рақиб баҳсни бекор қилди.
ЎФА тезкорлик билан мазкур сана учун рақиб топиш устида иш олиб борди ва Франциянинг ҳаваскорлар чемпионати вакили «Рейсинг Грасс» жамоаси билан келишувга эришди. Беллашув бугун, Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар