15.07.2024 11:31
1628
Теглар
Ямал бир Евродаги ассистлар сони бўйича Азар, Друлович ва Рэмзининг рекордини такрорлади

Ламин Ямал Евро-2024да энг яхши ассистентга айланди. 

Испаниялик 17 ёшли вингер Англияга қарши финалда (2:1) Нико Уилямснинг голига ассистентлик қилди. 

Натижада «Барселона» футболчиси Еврода 4 та голли узатма амалга оширди ва турнир рекордини такрорлади.

Любинко Друлович (Югославия, 2000), Эден Азар (Белгия, 2016), Аарон Рэмзи (Уэлс, 2016) ва Стивен Цубер (Швейцария, 2021) ҳам бир Еврода 4 тадан ассистни ўз ҳисобларига ёздириб қўйишган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар