15.07.2024 23:05
1216
Теглар
Шакири Швейцария миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади

Жердан Шакири Швейцария миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

«7 та турнир, кўплаб голлар, Швейцария миллий жамоасидаги 14 йил ва унутилмас лаҳзалар. Хайрлашиш вақти келди.

Менда ажойиб хотиралар бор ва бунинг учун барчангизга раҳмат айтаман», — деб ёзди «Чикаго Файр»нинг 32 ёшли яримҳимоячиси ижтимоий тармоқда.

Шакири 2010 йилдан бери Швейцария сафида ҳаракат қиларди. У миллий жамоада 125 ўйинда 32 та гол урган. 

Евро-2024да жамоа чоракфиналгача етиб борди ва пеналтилар сериясида Англияга ютқазди. Жердан турнирда 2 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар