15.07.2024 10:00
2646
Саутгейт: «Испания турнирнинг энг яхши жамоаси эди. Жисмоний ҳолатимиз ўз таъсирини кўрсатди»

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Евро-2024 финалида Испаниядан (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Испания турнирнинг энг яхши жамоаси эди. Биз тўпни етарлича ушлаб туролмадик, аммо охирги 10 дақиқагача ўйинда эдик. Ҳамма учун афсусдаман. Футболчилар ажойиб эди ва мен улар қилган ишлардан фахрланаман. Бизга бироз етишмади. 

Палмернинг голи бироз туртки берди ва ўйин охирида ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлдик. Аммо 90 дақиқа давомида ўйинда ғалаба қозониш учун етарлича ҳаракат қилганимизга ишончим комил эмас.

Келажагим? Бундай мағлубиятдан кейин тез жавоб бериш қийин.

Англияни иккита финалга олиб чиқиш... Ҳеч ким буни қилмаган. Биз бу ерга ғалаба қозониш учун келгандик, аммо уддалай олмадик.

Финалда мағлуб бўлиш ниҳоятда оғир. Испанияни табриклашимиз керак. Жисмоний ҳолатимиз, ушбу турнирдаги муаммоларимиз, қўшимча вақтлар ҳам ўз таъсирини ўтказди. Шу сабабли тўпга жуда кам эгалик қилдик. 

Мен бу жамоа билан жуда фахрланаман. Биз ўзимиздан яхшироқ бўлган жамоага ютқаздик. Бу қандай содир бўлганлиги ҳақида ўйлашимиз керак. Менимча, асосий нуқта — тўпни етарлича назорат қила олмаганимиз», — деди инглизлар устози ITV Sport эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар