15.07.2024 16:20
911
Теглар
Мюллер Германия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади

Томас Мюллер Германия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

«Мен ҳар доим ўз мамлакатим шарафини ҳимоя қилишдан фахрланганман. Барчангизга раҳмат айтмоқчиман. Энди трибуналарда мухлисман», — дейди 34 ёшли яримҳимоячи.

«Бавария» футболчиси Германия сафида 131 та ўйин ўтказиб, 45 та гол урган (6-натижа). Фақат Лотар Маттеус (150) ва Мирослав Клозе (137) ундан кўпроқ баҳсда майдонга тушган. 

Миллий жамоа билан Мюллер 2014 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан, шунингдек, 2010 йилги мундиалда 3-ўринни эгаллаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар