15.07.2024 16:23
2031
Теглар
«МЮ» ҳимоячисини «Вилярреал»га сотди

Вилли Камбвала «Манчестер Юнайтед»дан «Вилярреал»га ўтди.

Испания клуби 19 ёшли французнинг трансферини тасдиқлади. Ҳимоячи билан шартнома 2029 йилнинг июнига қадар имзоланди. 

Тhe Athletic хабарига кўра, трансфер қиймати 11,5 млн евро бўлиб, 5,5 млн еврони испанлар дарҳол тўлашади, яна 6 млн евро эса бонус сифатида тақдим этилади.

Шунингдек, келишувда «МЮ»га ўйинчини қайтариб олиш имконияти ҳам бор. 

Камбвала ўтган мавсумда Премер-лигада 8 та ўйин ўтказди ва бир бор сариқ карточка олди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар