15.07.2024 21:01
1698
Теглар
Мората «Милан»га ўтмоқда – Романо

«Атлетико» ҳужумчиси Алваро Мората янги мавсумни Италия А Сериясида ўтказади.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Испания миллий жамоаси билан Евро-2024 чемпионига айланган форвард «Милан» ўйинчисига айланади. Италия клуби Мората учун «Атлетико»даги товон пули 13 миллион еврони тўлашга розилик билдирган.

Алваро ва миланликлар 4 йиллик шартнома бўйича келишувга эришган. Трансфер ҳақида ушбу ҳафтада расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Аввалроқ, Моратанинг Мадрид клубидаги фаолиятини давом эттириши ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар