15.07.2024 11:23
4798
Теглар
Месси — футбол тарихидаги энг совриндор футболчи. Унинг совринлари 45-тага етди 

Лионел Месси фаолиятидаги 45-жамоавий совринни қўлга киритди. Бу — рекорд

Ҳужумчи Аргентина миллий жамоаси билан АҚШда ўтказилган Америка кубогида ғолиб чиқди.

37 ёшли форвард тарихдаги энг совриндор футболчи ҳисобланади. Бразилиялик собиқ ҳимоячи Дани Алвес фаолиятида 43 та турнирда ғолиб бўлган. 

«Барселона» таркибида Месси 10 марта Ла Лига ғолиби бўлган, 4 бор Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан, 8 марта Испания суперкубогини, 7 марта мамлакат кубогини қўлга киритган. 

«ПСЖ» таркибида у икки марта Франция чемпионати ва бир бор мамлакат Суперкубогида зафар қучган. 

Лео ўтган йили «Интер Майами»да Лига кубогини қўлга киритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар