15.07.2024 09:59
2932
Испания Евро-2024даги барча ўйинда ғалаба қозониб, турнир рекордини ўрнатди

Испания Евроларда 7 та ўйинда ғалаба қозонган биринчи жамоа бўлди.

Луис де ла Фуэнте шогирдлари финалда Англияни мағлуб этишди (2:1). Бунгача жамоа Хорватия (3:0), Италия (1:0), Албания (1:0), Грузия (4:1), Германия (2:1) ва Франциядан (2:1) устун келганди. 

Испанияликлар бир турнирда 7 та ўйинда ғалаба қозониб, Европа чемпионатлари рекордини ўрнатишди. Барча ғалабалар ўйин вақтида (пеналтилар сериясида эмас) қўлга киритилди.

Шунингдек, Испания бир қитъа чемпионатида энг кўп гол урган жамоага ҳам айланди. «Қизил фурия» Евро-2024да 15 бор рақиблар дарвозасини ишғол этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар