15.07.2024 20:46
1244
Теглар
Фаррух Икромов – «Сурхон» футболчиси

Суперлига биринчи даврасини «Динамо»да ўтказган Фаррух Икромов «Сурхон» билан шартнома имзолади.

«Жамоамизга иқтирдорли ҳужумкор вингер қўшилди. Фаррух Икромов 9 июль куни 1998 йилда таввалуд топган. Трансфермаркет нархи - 200.000 евро. Биринчи даврани Икромов Самарқанднинг «Динамо» жамоасида ўтказган. Фаолияти давомида Икромов «Бунёдкор», «Навбаҳор» ва «Динамо» жамоаларда ўйнаган», - дейилади термизликлар хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Икромов биринчи даврада «Динамо» сафида Суперлигада 10та ўйинда майдонга тушиб, самарадорлик кўрсатмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар