15.07.2024 01:56
2515
Теглар
Евро-2024. Испания Англияни мағлуб этиб, Европа чемпионига айланди

Европа чемпионати финали доирасида Испания Англияни мағлуб этиб, қитъада тенгсиз бўлди.

Бир ой давом этган турнир финали Берлиндаги «Олимпиаштадион»да ўтказилди. Ҳал қилувчи баҳснинг биринчи бўлими испанлар устунлигида ўтган бўлса-да, ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим бошида эса Нико Уилямснинг голидан кейин стадион ларзага келди – 1:0.

70-дақиқада захирадан майдонга тушган Коул Палмер уч дақиқа ўтиб, кучли зарбаси билан фарқни тенглаштирди – 1:1.

Ўйин якунига яқин испанлар сафида захирадан майдонга тушган Ойарсабал 86-дақиқада гол уриб, Испанияга қитъа чемпионлигини келтирди – 2:1.

Шу тариқа, Англия кетма-кет иккинчи Евро финалида мағлубиятга учраган бўлса, Испания ўз тарихида 4-марта қитъа чемпиони бўлди ва бу борада рекордчига айланди.

Евро-2024. Финал

Испания – Англия 2:1

Голлар: 1:0 – 47 Уилямс, 1:1 – 73 Палмер, 2:1 – 86 Ойарсабал.

Испания – Унаи Симон, Карвахал, Лапорт, Ле Норман (Начо, 83), Кукуреля, Фабиан Руис, Родри (Субименди, 46), Ольмо, Уильямс, Ямал (Мерино, 89), Мората (Ойарсабаль, 68).

Англия – Пикфорд, Уокер, Стоунз, Гехи, Шоу, Райс, Фоден (Тоуни, 89), Беллингем, Майну (Палмер, 70), Сака, Кейн (Уоткинс, 61).

Огоҳлантиришлар: Кейн (25), Ольмо (31), Стоунз (53), Уоткинс (90+2).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар