15.07.2024 09:13
3175
Аргентина 16-бор Америка Кубогида ғолиб бўлиб, мутлақ рекордчига айланди

АҚШда ўтган Америка Кубоги якунига етди. 

Финалда амалдаги чемпион Аргентина Колумбияга қарши майдонга тушди. Асосий вақтда ҳисоб очилмади. Қўшимча бўлимларнинг иккинчисида эса Лаутаро Мартинес ғалаба тўпини киритди. 

Шу тариқа Аргентина кетма-кет 2-марта, умуман 16-бор ўз қитъасида тенгсиз жамоага айланди ва Уругвайни (15) ортда қолдириб, мутлақ рекордчига айланди. 

«Албиселесте» сардори Лионел Месси жароҳат сабаб 66-дақиқада алмаштирилди ва захира ўриндиғида кўз ёшларини тийиб тура олмади. Яна бир тажрибали футболчи Анхел Ди Мария эса миллий жамоадаги сўнгги ўйинини ўтказди. 

Америка Кубоги-2024. Финал
Аргентина — Колумбия 1:0
15 июл, «Hard Rock»
Гол: Лаутаро Мартинес (112). 
Аргентина – Эмилиано Мартинес, Монтиэл (Молина, 72), Ромеро, Лисандро Мартинес, Таляфико, Ди Мария (Отаменди, 117), Мак Аллистер (Паредес, 97), Де Паул, Фернандес (Ло Челсо, 97), Месси (Гонсалес, 66), Алварес (Лаутаро Мартинес, 97).
Колумбия – Варгас, Сантиаго Ариас, Санчес, Куэста, Мохика, Лерма (Урибе, 105), Жон Ариас (Карраскал, 105), Риос (Кастанто, 89), Хамес (Кинтеро, 90), Диас (Борха, 105), Кордоба (Борре, 89).
Огоҳлантиришлар: Кордоба (27), Мак Аллистер (61), Борха (115), Ло Челсо (118).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар