14.07.2024 10:21
3312
Теглар
Варан А Серия дебютантига ўтишга розилик берди

«Реал» ва «МЮ» собиқ ҳимоячиси фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиради.

Рафаэл Варан Италиянинг «Комо» клубига ўтмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» билан хайрлашган франциялик 31 ёшли ҳимоячи Италия А Серияда тўп суради. Варан Франсеск Фабрегаснинг таклифига кўра, «Комо»га ўтмоқда. Испаниялик собиқ футболчи ушбу жамоани B Сериядан А Серияга олиб чиқди.

Маълумот учун, Рафаэл якунланган мавсумда АПЛда 22 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар