14.07.2024 12:05
3177
Теглар
Саул «Атлетико»дан Ла Лиганинг бошқа клубига ўтмоқда

Саул фаолиятини «Севиля» клубида давом эттиради.

Marca хабарига кўра, испаниялик хавбек «Атлетико»дан Андалусия клубига ижара асосида ўтмоқда. Мадрид клуби Саулни мавсум сўнггига қадар ижарага берган.

Қайд этилишича, 29 ёшли футболчининг «Севиля»даги маоши «Атлетико»дан камроқ бўлади. Мадрид клубида Саулнинг йиллик маоши 7 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Саул 2012 йилдан буён Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда футболчи 34 ўйинда гол ва 5та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар