14.07.2024 09:47
5054
Теглар
Роналду ва Мбаппе – Евро-2024да ишончни оқламаган ўйинчилар рўйхатини бошқармоқда

Евро-2024 якунланиши арафасида турнирда ишончни оқлай олмаган ўйинчилар рўйхати тузилди.

Англиянинг Give me Sport нашри томонидан тузилган бу рўйхатни Криштиану Роналду ва Килиан Мбаппе бошқармоқда.

Франция чоракфиналда Португалияни турнирдан чиқариб юборган бўлса, Мбаппе ва унинг жамоадошлари яримфиналда мусобақадаги иштирокини тўхтатди. Роналду турнирда гол урмаган бўлса, Мбаппе пеналтидан гол муаллифига айланган.

Қизиғи, Англия билан финалга чиққан Ҳарри Кейн ҳам ишончни оқлай олмаган ўйинчилар рўйхатидан жой олган.

Евро-2024да ишончни оқлай олмаган топ-13 футболчи:

1. Криштиану Роналду (Португалия);

2. Килиан Мбаппе (Франция);

3. Ромелу Лукаку (Бельгия);

4. Антуан Гризманн (Франция);

5. Мануэль Нойер (Германия);

6. Жоржиньо (Италия);

7. Александар Митрович (Сербия);

8. Андрей Лунин (Украина);

9. Трент Александер-Арнольд (Англия);

10. Йошко Гвардиол (Хорватия);

11. Жереми Доку (Белгия);

12. Ҳарри Кейн (Англия);

13. Виржил ван Дейк (Нидерландия).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар