14.07.2024 22:18
1954
Теглар
«МЮ» Жошуа Зиркзе трансферини эълон қилди

Нидерланлия миллий жамоаси ҳамда «Болоня» клуби ҳужумчиси Жошуа Зиркзе фаолиятини «Манчестер Юнайтед» давом эттиради.

Манчестер клуби трансфер ҳақида расман эълон қилди. 23 ёшли нидерландиялик ҳужумкор футболчи ва «МЮ» ўртасида 2029 йилга қадар шартнома имзоланди. Келишувда шартномани яна бир йилга узайтириш банди ҳам киритилган.

Инглиз клуби Зиркзенинг трансфери учун «Болоня»га 42,5 миллион евро тўлаши хабар қилинганди.

Қайд этиш жоиз, ушбу трансфер «МЮ»нинг INEOS бошқарувига ўтганидан кейинги дастлабки трансферига айланди.

Жошуа ўтган мавсум А Серияда 34 ўйинда 11та гол ва 4та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар