14.07.2024 14:28
12275
Теглар
Месси Америка кубоги финали олдидан Аргентина халқига мурожаат қилди

Аргентина миллий жамоаси сардори Лионел Месси Копа Америка финали доирасидаги Колумбияга қарши ўйин олдидан мурожаат билан чиқди.

 «Бу машаққатли йўлни кадр ортидаги инсонларнинг меҳнатисиз босиб ўтиб бўлмасди. Финалгача бор имконияти, иштиёқини ишга солган барча жамоадошларим, мураббийлар штаби, терма жамоа ходимлари ва АҚШда бизни қўллаб-қувватлаш учун келган ва кела олмаган барча аргентиналикларга миннатдорчилик билдираман. Олдинда ҳал қилувчи баҳс. Олға, Аргентина!», - дея ёзади Месси Колумбияга қарши финал олдидан.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина — Колумбия финали 15 июл, душанба тонгида, Тошкент вақти билан соат 05:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар