14.07.2024 13:49
2288
Теглар
Кроуфорд Усикни ортда қолдириб, йилнинг энг яхши боксчиси деб топилди

Учта вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони ва pound-for-pound рейтинги пешқадами Теренс Кроуфорд ESPY талқинига кўра, йил боксчиси деб топилди.

Ушбу номинациясида Теренсдан ташқари Александр Усик, Наоя Иноуэ ва Сеньеса Эстрада ҳам даъвогарлик қилаётганди.

Америкалик 36 ёшли боксчи енгил вазнда (61,2 кг) вазн тоифасида собиқ чемпион саналса, ўртаярим вазнда (63,5 кг) мутлақ чемпион ҳисобланади.

Кроуфорд ҳисобида жами 40та жангда 40та ғалаба бор, шундан 31таси нокаут билан якунланган.

Эслатиб ўтамиз, енгилмас Теренс номини олган боксчи 3 август куни Лос-Анжелесда супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби, ўзбекистонлик Исроил Мадримов (10-0-1, 7 КО) билан жанг қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар