14.07.2024 07:35
2929
Теглар
Америка кубоги. Уругвай Канадани пеналтилар сериясида мағлуб этиб, 3-ўринни эгаллади

Америка кубогида бронза медаллари учун ўйин бўлиб ўтди.

Унда Уругвай миллий жамоаси Канадани (2:2, 4:3 пен.) пеналтилар сериясида мағлуб этди. Бетанкур ҳисобни очган бўлса, Коне ва Дэвиднинг голи эвазига канадаликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. 90+2-дақиқада эса Луис Суарес ҳисобни тенглаштирди – 2:2.

Пеналтилар сериясида эса канадаликлардан Алфонсо Дэвиснинг зарбаси тўсинга тегди, Исмоил Коненинг зарбасини эса уругвайликлар посбони Рочет қайтариб қолди ва жамоасига ғалабани келтирди – 4:3.

Марсело Бьелса шогирдлари 2004 йилдан сўнг илк марта турнирнинг бронза медалига эга чиқди. Уругвай 2011 йилда чемпион бўлган, 2019 ва 2021 йилларда эса чоракфиналгача етиб келганди. Финалда Аргентина душанба тонгида Колумбияга қарши ўйнайди.

Америка кубоги. 3-ўрин учун ўйин.

Канада – Уругвай 2:2. Пенальти - 3:4

Голлар: 0:1 – 8 Бентанкур, 1:1 – 22 Коне, 2:1 – 80 Дэвид, 2:2 – 90+2 Суарес.

Канада – Сент-Клэр, Жонстон (Дэвис, 62), Лумпунгу, де Фужроль (Корнелиус, 67), Ларейя, Ахмед (Миллар, 77), Осорио (Бэйр, 77), Шуэнье, Коне, Шаффелбург, Олувасейи (Дэвид, 67).

Уругвай – Рочет, Хименес, Касерес, Винья (Оласа, 66), Бентанкур, Вальверде, Угарте (де Арраскаэта, 46), Нандес, Араухо (Оливера, 61), Пельистри (Родригес, 61), Нуньес (Суарес, 46).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар