13.07.2024 14:40
1363
Теглар
Швейцария Мурат Якин билан шартномани узайтирди

Мурат Якин Швейцария миллий жамоасини бошқаришда давом этади.

Швейцария футбол ассоциацияси 49 ёшли мутахассис билан шартнома узайтирилганини маълум қилди.

Шунингдек, ёрдамчи мураббий Жоржио Контини билан янги битим имзоланди. 

Якин 2021 йилнинг августидан Швейцарияни бошқариб келади. Унинг қўл остида жамоа барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, 17 ғалаба, 13 дуранг ва 9 мағлубият қайд этди. 

Евро-2024 да Мурат Якин бошчилигидаги Швейцария чоракфиналга қадар етиб борди ва унда Англияга имкониятни бой берди (1:1, пеналтилар сериясида — 3:5). Жамоа ўз тарихида иккинчи марта Евронинг чоракфиналига чиқди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар