Саутгейт: «Испания — финал фаворити. Тактик томондан мукаммал ўйнашимиз керак»
Гарет Саутгейт Испанияни Евро-2024 финалининг фаворити деб атади.
Англия миллий жамоаси 14 июл куни қитъа чемпионати финалида Испания билан ўйнайди.
«Испанияни ушбу турнирда кўрсатган ўйинлари учун ҳақли равишда фаворит деб ҳисоблаш мумкин. Улар энг яхши жамоа бўлди.
Рақиб биздан бир кун кўпроқ тайёрланади ва охирги 3 та финалда бу жуда муҳим омил бўлган, шунинг учун биз тўлиқ тикланиш йўлини топишимиз керак.
Тактик жиҳатдан мукаммал бўлишимиз керак, чунки улар жуда яхши жамоа. Лекин биласизми, биз финалдамиз», — дея инглизлар устозининг сўзларини келтиради BBC.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар