«Наполи» Гринвуд учун курашга қўшилди
«Наполи» Мэйсон Гринвуд трансфери бўйича музокараларга киришди.
Олдинроқ вингернинг «Марсел»га ўтиши клуб президентидан футболчи билан шартнома имзоламасликни сўраган шаҳар мерининг сўзлари (Мэйсон севгилисини урганини сабаб қилиб кўрсатган) туфайли тўхтатилганди.
Шу билан бирга, француз клуби «Манчестер Юнайтед» билан қанот яримҳимоячисининг трансфери бўйича 27,6+4 млн еврога келишиб олган ва футболчига 2029 йилгача шартнома таклиф қилган. Ҳозирча «Марсел» келишувдан бош тортгани йўқ, бироқ Гринвуднинг ўзи қарор қабул қилишни душанбага қолдирди.
Агар 22 ёшли инглиз «Марсел»га ўтмаса, «Наполи» уни худди шундай шартлар билан, лекин пулни бўлиб тўлаш эвазига қўлга киритишга ҳаракат қилиши мумкин.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар