13.07.2024 14:39
1294
Теглар
«Наполи» Буонжорно трансферини эълон қилди

Марказий ҳимоячи Алессандро Буонжорно «Торино»дан «Наполи»га ўтди.

Неапол клуби келишув тафсилотларини ошкор қилмади.

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, трансфер қиймати 35 млн еврони ташкил этган, яна 5 млн евро бонуслар кўзда тутилган. 

Бундан ташқари, 2027 йилдан бошлаб Буонжорнонинг шартномасида товон пули 70 млн еврони ташкил этади. 

2023/24 йилги мавсумда Буонжорно А Сериянинг 29 та ўйинида 3 та гол урган ва 1 та голга ассистентлик қилган.

25 ёшли ҳимоячи Италия миллий жамоасига номзод саналади ва ҳозиргача «мовий гвардия» сафида 4 ўйин ўтказган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар