13.07.2024 17:36
2209
«МЮ» Хави Симонсни ижарага олмоқчи

«Манчестер Юнайтед» «ПСЖ»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Хави Симонсни ижарага олмоқчи. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Такидланишича, манкунианликлар бош мураббийи Эрик тен Ҳагга 21 ёшли ўйинчи намойиш этаётган футбол ёқади. 

«Менга Хави Симонснинг Евро-2024 яримфиналида Англия (1:2) билан ўйиндаги ҳаракатлари ёқди. Унинг иштиёқи, голи ва майдондаги вазиятларга муносабат билдириши юқори даражада. Бу ҳатто нидерландияликларга хос эмас. Чунки у хорижда машғулот ўтказган. Унинг ўйинида жанубий европаликларга хос қатъият бор», — деди тен Ҳаг. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Симонс «Лейпциг»да ижарада ўйнаган ва барча мусобақаларда 43 та баҳсда қатнашиб, 10 та гол ва 13 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар