13.07.2024 09:22
5445
Моуринио ва Гаттузо жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинида кичик жанжал бўлди

Жозе Моуринио ва Женнаро Гаттузо жамоалари ўртоқлик баҳсида зиддиятга боришди. 

Чоршанба куни «Фенербаҳче» ва «Ҳайдук» ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Туркия жамоасини Моуринио, Хорватия клубини Гаттузо бошқармоқда.

Беллашув давомида мураббийлар майдонда муштлашган футболчиларни ажратишга мажбур бўлишди.

Таъкидланишича, Гаттузо ўз футболчиларини итариб юборган, Моуринио эса ўйинчиларидан тинчланишни сўраган.

Ўйин 1:0 ҳисобида «Ҳайдук» фойдасига ҳал бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар