13.07.2024 17:02
5931
«Милан»га «Рома» ҳужумчиси керак

Тэмми Абраҳам «Рома»дан «Милан»га ўтиши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Милан клуби англиялик 26 ёшли ҳужумчини сотиб олиш борасида Рим раҳбарияти билан алоқага чиққан.

«Милан»га келаси мавсум учун уч ҳужумчи керак ва Абраҳам — «россонери» раҳбарияти томонидан кўриб чиқилаётган вариантлардан бири. Трансферга футболчининг ўзи ҳам қизиқмоқда.

Ўтган мавсумда Абраҳам А Серияда 8 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган. 

Шунингдек, «Милан» «Атлетико» ҳужумчиси Алваро Моратани сотиб олишни ва сербиялик ҳужумчи Лука Йович билан шартномани узайтиришни режалаштираётгани хабар қилинган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар