13.07.2024 13:57
2147
Теглар
«Милан» Моратага 4 йиллик шартнома таклиф қилди. Ҳужумчи розилик берса, «Атлетико»га товон пули тўланади

«Милан» Алваро Моратага 4 йиллик шартнома беришга тайёр.

Calciomercato хабарига кўра, «россонери» ҳужумчига ҳар мавсум учун 5,5 млн евро маош таклиф қилмоқда.

«Милан» Моратанинг розилигини олиши биланоқ «Атлетико»га 13 млн евро товон пули тўлашга тайёрлиги борасида хабар беради.

Агар ҳаммаси режадагидек бўлса, 31 ёшли форвард сешанбадан чоршанбагача янги клубида тиббий кўрикдан ўтади ва сўнг таътилга чиқади.

2023/24 йилги мавсумда Мората Мадрид клуби сафида 48 ўйинда 21 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган. 

Алваро Евро-2024нинг 6 ўйинида 1 та гол урди ва яна 1 та голга ассистентлик қилди. Унинг сардорлигидаги Испания 14 июл куни финалда Англия билан ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар