Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби, ўзбекистонлик Исроил Мадримов (10-0-1, 7 КО) навбатдаги жангини ярим ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, WBC ва WBA камарлари эгаси Теренс Кроуфордга (40-0, 31 KO) қарши ўтказади.
3 август куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказиладиган жанг олдидан ушбу баҳсни трансляция қиладиган DAZN телеканали промо ролик тайёрлади. Унда 29 ёшли ўзбекистонлик ва 36 ёшли америкалик боксчиларнинг бу жанггача фаолияти саҳналаштирилган.
«Кроуфорд ва Мадримов афсонавий жангда тўқнаш келишади. Аминманки, бу жанг енгилмас Кроуфорд учун ҳам фаолиятидаги энг қийин синовлардан бирига айланади», - дея ёзади Саудия Арабистони кўнгилочар ишлар ишлар бўйича департамент раиси Турки аш-Шайх.
Маълумот учун, америкалик 36 ёшли чармқўлқоп устаси профессионал фаолиятида 40 та жанг (31 нокаут) ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Енгилмас Кроуфорд сўнгги бор 2023 йил июл ойида ҳамюрти Эррол Спенсни муддатидан аввал мағлуб этганди.
Мадримов эса шу йилнинг март ойида россиялик Магомед Қурбоновдан устун келиб, WBА камарини қўлга киритди.