13.07.2024 22:27
1731
Конте Хвича ва Ди Лоренцонинг «Наполи»да қолишини маълум қилди

Антонио Конте муҳим ўйинчиларни сақлаб қолган «Наполи»нинг ишини юқори баҳолади.

Неаполликлар бош мураббийи вингер Хвича Кварацхелия ва ҳимоячи Жованни Ди Лоренцо жамоада қолганини айтди.

«Президент Де Лаурентис менга уларнинг қолишини ваъда қилди ва шундай бўлди. Тўғри ҳаракат қилгани учун клубга катта раҳмат. Уларнинг иккаласи ҳам яхши йигитлар. Ди Лоренцо бутун умри давомида «Наполи»га содиқ бўлди ва ўтган мавсумда ёмон ўйин уни жуда хафа қилди.

Мен кўп йиллик меҳнатни бекор қилолмаслигимизни тушунтиришга ҳаракат қилдим. Клуб керакли ишни қилди ва бунинг учун президентга ҳурмат кўрсатиш керак», — дея «Наполи» устозининг сўзларини келтиради Жанлука Ди Марцио.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар