13.07.2024 22:26
4028
Теглар
Ди Мария Месси ва Роналду ҳақида: «Кимда «Олтин тўп» кўп бўлса, ўша энг зўри»

Анхел Ди Мария Лионел Мессини Криштиану Роналдудан устун қўйди.

«Месси ва Роналду ҳар доим фақат ғалаба ҳақида ўйлашади. Лекин якунда энг яхши футболчи энг кўп «Олтин тўп»га эга бўлган ўйинчидир, Мессида эса ундан 8 та бор. Шу сабаб мен учун улар ўртасида маълум масофа бор (португалияликда 5 та «Олтин тўп» бор).

Улар АҚШ ва Саудия Арабистонида ўйнашса ҳам, ҳамон оғизда. Улар ўртасидаги рақобат Ла Лиганинг ривожланишига имкон берди ва кўпчилик футболга меҳр қўйди.

Мессининг келиши билан америкаликлар футболни қайтадан кашф эта бошлашди», — деди Аргентина миллий жамоаси ва «Бенфика» яримҳимоячиси L'Equipe нашрига берган интервюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар