13.07.2024 22:28
2059
Теглар
Амаду Онана «Астон Вилла»га ўтмоқда — Романо

Амаду Онана «Эвертон»дан «Астон Вилла»га ўтади.

Фабрицио Романо хабарига кўра, Бирмингҳэм клуби 22 ёшли яримҳимоячи учун 50 миллион фунт тўлайди. Мерсисайдликлар эса футболчининг кейинги сотувидан ҳам улуш олишади. 

Онананинг янги жамоаси билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Белгиялик яримҳимоячига «Арсенал» ва «Барселона» клублари ҳам қизиқаётганди.

Ўтган мавсумда Онана АПЛда 30 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар