13.07.2024 16:13
5861
Алварес «Ман Сити» раҳбариятидан уни сотишларини сўради

Хулиан Алварес «Манчестер Сити» билан шартномасини узайтиришдан бош тортди.

El Chiringuito журналисти Маркос Бенитонинг хабар беришича, 24 ёшли ҳужумчи «шаҳарликлар» раҳбариятидан уни сотишни сўраган.

Мавсум охирида аргентиналик футболчи яхшиланган шартлар билан таклиф қилинган шартномани узайтиришдан бош тортган ва кетишни исташини айтган. 

Алварес клуб раҳбариятидан унинг учун мақбул нарх белгилашни ҳам сўради. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. 

2023/24 йилги мавсумда ҳужумчи Премер-лигада 36 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 9 та голга ассистентлик қилди.

Тransfermarkt футболчини 90 млн еврога баҳоламоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар