12.07.2024 18:36
1846
Теглар
«Ювентус» Санчо учун «МЮ»га Кьезани таклиф қилди

 Федерико Кьеза фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, «Ювентус» «МЮ» яримҳимоячиси Жейдон Санчога жиддий қизиқиш билдирмоқда. Турин клуби англиялик вингер ўрнига Федерико Кьезани инглиз клубига беришга тайёр.

Қайд этилишича, «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг янги мавсумда ҳам Санчонинг хизматидан фойдаланмоқчи эмас, шу боис Турин клубининг ушбу таклифини кўриб чиқмоқчи. Жейдон ўтган мавсумни «Боруссия» Дортмундда ўтказганди.

Маълумот учун, Кьеза ўтган мавсум А Серияда 33 ўйинда 9та гол ва битта ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар