Олли Уоткинс Евро-2024 яримфиналидан олдин Коул Палмер билан суҳбатда гол уришини айтган.
«Астон Вилла» ҳужумчиси турнир яримфиналининг 90-дақиқасида Палмернинг узатмасидан сўнг Нидерландия дарвозасини ишғол қилди ва Англияни финалга олиб чиқди. У ва «Челси» яримҳимоячиси 81-ўйинда майдонга тушишганди.
«Коул Палмерга айтгандим: Биз майдонга тушамиз ва сен мени зарба бериш позициясига чиқарасан. Ўзим ва болаларимнинг ҳаёти билан қасам ичаманки, бу рост.
Шунинг учун мен жуда хурсанд бўлдим. Билдимки, у тўпни олиши биланоқ менга узатма беради, кейин зарба беришим керак эди: бир тегиниб, тугатаман. Тўпнинг пастки бурчакка кетаётганини кўрганимда... Оҳ, менинг ҳаётим.
Менда сўз йўқ, гол урганингизда ҳис-туйғулар бутун вужудингиздан ўтади. Лекин бу ерда қандайдир бошқа туйғу бор эди, бу секинлаштирилган ҳаракатга ўхшарди. Мен майдонни тарк этишни хоҳламадим, шунчаки бўлаётган воқеаларга шўнғишни хоҳлардим.
Бунчалик яхши зарба бера оламан, деб ўйламагандим», — дея инглизлар ҳужумчисининг сўзларини келтиради Daily Mail.