12.07.2024 22:27
2258
Теглар
Тен Ҳаг ва Санчо ярашишди. Жейдон 10 ойлик танаффусдан кейин «МЮ» машғулотларига қайтди

Жейдон Санчо 10 ойлик танаффусдан кейин «Манчестер Юнайтед» машғулотларига қайтди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Эрик тен Ҳаг ушбу ҳафтада Жейдон Санчо билан ўзаро учрашиб гаплашиб олган. Суҳбат давомида бош мураббий ва футболчи ўртасидаги келишмовчиликка барҳам берилган. Шундан сўнг, англиялик яримҳимоячи бугундан бошлаб жамоанинг машғулотларига қайтди. Санчо 2023 йилнинг сентябр ойидан буён тен Ҳаг қўл остида машғулот ўтказмаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, тен Ҳаг ўтган мавсумда Жейдоннинг жисмонан тайёр эмаслиги ҳақида гапиргач, Санчо ижтимоий тармоқлар орқали Эрикни ёлғончиликда айблаган эди. Шу тариқа, келишмовчилик юз бериб, Санчо иккинчи даврада «Боруссия»га ижарага берилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар