Мадриднинг «Реал» клуби Килиан Мбаппега 9-рақам ажратилганини эълон қилгач, Мбаппе ёзувли либосларни сотувга чиқарди.
Marca хабарига кўра, жамоанинг янги юлдузининг либосларига талаб кутилганидан ҳам жуда юқори эканлиги сабабли «Реал»нинг Мадриддаги фан-шоплари ва маркетинг тизими 9-рақамли либосларни етказишга улгурмаяпти. Шу боис, клуб Мбаппе ёзувли либосларни сотувидан аввал харидорларга буюртмани етказиб беришда 4 ҳафтадан 6 ҳафтагача кутиш талаб этилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Клуб расмий сайти ва дўконларида Мбаппе фамилияси туширилган либослар 85 ёвро нархдан 180 еврогача сотилмоқда.
Қайд этилишича, клуб маркетинг бўлими сўнгги марта 2009 йилда Криштиану Роналдунинг «МЮ»дан «Реал»га трансферидан кейин ҳозиргидек ажиотаж сабабли футболкаларни тайёрлаб, харидорга етказишда муаммоларга учраган.
Маълумот учун, Мадрид клуби Килиан Мбаппенинг расмий таништирув маросимини 16 июл куни ўтказади.