12.07.2024 20:26
6180
Теглар
«Навбаҳор» Бабаяннинг ёрдамчилари билан ҳам шартномани бекор қилди. Улар Суперлиганинг бошқа клубида иш бошламоқда

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси матбуот хизмати «Навбаҳор» клуби мураббийлар штабидаги ўзгаришлар ҳақида хабар берди.

«Навбаҳор» клуби Григорий Колосовский ҳамда Денис Тойменсов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди», - дейилади ПФЛ хабарида.

Самвел Бабаян «Андижон» - «Навбаҳор» (3:0) учрашувидан кейин истеъфога чиқарилгач, унинг ёрдамчиси Григорий Колосовский «Насаф»га қарши ўйинда (2:3) «Навбаҳор»ни бошлаб тушганди.

Tribuna.uz манбасига кўра, Самвел Бабаяннинг узоқ йиллик ёрдамчиси Григорий Колосовский ва яна бир қатор мутахассислар «Металлург»да иш бошламоқда. Бекобод клуби Суперлига 2-даврасига тайёргарликни ушбу мутахассис қўл остида бошлаган.

Суперлигада сўнгги ўринда бораётган ушбу жамоа 1-даврадан кейин Веско Стешевич бошчилигидаги мураббийлар штабини истеъфога чиқарган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар