Летексие Евро финалини бошқарган энг ёш ҳакамга айланади
Франсуа Летексие Европа чемпионати финаллари тарихидаги энг ёш ҳакамга айланади.
35 ёшли француз якшанба куни бўлиб ўтадиган Испания ва Англия миллий жамоалари ўртасидаги Евро-2024 финалига бош ҳакам этиб тайинланди.
Жаҳон чемпионатлари бўйича рекордчи эса 1934 йилги мундиал финалини бошқарган 29 ёшли швед Иван Эклинд саналади.
Летексие фаолияти давомида Чемпионлар Лигасида 13 та баҳсда бош ҳакам вазифасин бажарган. Бу борада чоракфинал у учун энг юқори босқичдир.
Франциялик мутахассис Лига 1да 157 та ўйинда ҳакамлик қилган, 2023 йили Европа Суперкубоги учун ўтказилган «Манчестер Сити» – «Севиля» (1:1, пеналтилар – 5:4) ўйинида ишлаган. Шунингдек, Европа Лигаси ва Конференциялар Лигаси яримфинал ўйинларини бошқарган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар