Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси Ламин Ямал ўзини Месси билан таққослашлари ва Лионел билан бирга тушган болаликдаги суратини нега шунча пайтдан буён оммага кўрсатмагани сабабини айтди.
«Месси билан таққослашлари? Футбол тарихидаги энг буюк ўйинчига ўхшатишса, эҳтимол ҳеч ким қарши бўлмас, аммо бу чалғитиб қўяди. Чунки ҳеч қачон Мессидек бўла олмайсан.
Месси билан тушган ўша расмим тарқалгач, бу ҳақда билмасдим. Аммо бу сурат отамда сақланиб қолган экан. Месси ва мени таққосламасликлари учун ҳам бу сурат ҳеч қаерда чоп этилмаган», - дея Ямалнинг сўзларини келтиради Jijantes.
Эслатиб ўтамиз, 16 ёшли Ямал Европа ва жаҳон чемпионатида гол урган энг ёш ўйинчига айланди. У турнирдаги 6 ўйинда гол ва 3та ассист қайд этди. Испания якшанба куни Англияга қарши финалда майдонга тушади.
Аввалроқ, испаниялик фотограф 2007 йилнинг декабрида «Барселона» футболчилари Diario Sport ва ЮНИСЕФ томонидан ташкил қилинган босма тақвимлар учун хайрия фотосессиясида иштирок этишганида Мессининг Ямални чўмилтираётгани суратини олганини, аммо ўша чақалоқ Ламин эканини яқин орагача билмаганини маълум қилганди.