12.07.2024 08:44
1651
Теглар
Клопп АҚШ миллий жамоаси таклифини рад этди

АҚШ футбол федерацияси Юрген Клопп билан келишувга эриша олмади.

Аввалроқ КОНКАКАФ вакили «Ливерпул» собиқ устозини ЖЧ-2026да миллий жамоа бошқарувида кўрмоқчи эканлиги хабар қилинганди.

The Athletic хабарига кўра, германиялик мутахассис дастлабки алоқалардаёқ билдирилган таклифни рад этган ва ишдан танаффус олишни хоҳлашини такрорлаган.

Шу билан бирга, федерация ўз режаларидан воз кечмаяпти ва маълум вақтдан сўнг яна Клопп билан келишишга ҳаракат қилиши мумкин.

Аввалроқ Грегг Берҳалтер АҚШ бош мураббийи лавозимини тарк этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар