12.07.2024 11:05
5612
Карвахал Родрига: «Манчестерда қуёш йўқ. Мадридга кел, сен бизга кераксан»

Даниэл Карвахал Родрининг «Манчестер Сити»дан «Реал»га ўтишини хоҳлайди.

«Албатта, мен унга ҳар куни айтаман: Манчестерни тарк эт, у ерда қуёш йўқ. Мадридга кел, сен бизга кераксан, сен ҳам мадридликсан. «Шартномам бор, товон пули кўрсатилмаган», — деб жавоб беради.

Шубҳасиз, у ажойиб трансфер бўлади. У испаниялик, мадридлик... Ўйлайманки, бизга жуда мос тушади», — деди «Реал» ҳимоячиси Мигел Анхел Диасга берган интервюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар