12.07.2024 14:34
1346
Теглар
Ди Мария яна бир йил «Бенфика»да қоладиган бўлди

Анхел Ди Мария яна бир йил «Бенфика»да қолади.

36 ёшли яримҳимоячи Португалия клуби билан янги шартнома имзолайди, деб хабар беради А Bola. 

Аввалги келишув муддати 30 июн куни тугаган, бироқ томонлар ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилишган.

Янги битим Аргентина миллий жамоаси иштирок этаётган Америка Кубоги финалидан сўнг расман имзоланади. Бу ўйин Ди Мария учун миллий жамоа сафида охиргиси бўлади.

Португалия чемпионатининг ўтган мавсумида Анхел 28 ўйин ўтказиб, 9 гол ва 10 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар