12.07.2024 19:35
1998
Теглар
ЦСКА Аббосбек Файзуллаев Олимпиадада иштирок этишини тасдиқлади

ЦСКА клуби жамоа яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этиш учун Ўзбекистон олимпия жамоаси сафига юборилганини маълум қилди.

Футболчи Ўзбекистон олимпия жамоасининг Франциядаги машғулотларига қўшилди. Темур Кападзе шогирдлари Олимпиада олдидан 15 июлда Гвинея, 18 июлда Янги Зеландияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Турнирнинг финал қисми 24 июлдан 9 августга қадар давом этади.

Ўзбекистон гуруҳ босқичида Испания, Миср ва Доминикан Республикасига қарши ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар